Xorazm
Пятница, 26.04.2024, 02:37
Kirish


So`rov statistika

Siz yoqtirgan Xorazm yulduzlariga ovoz bering!
Барча жавоблар: 3763


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Приветствую Вас Гость | RSS
mp3

 Bizni saytimizda Xorazm viloyati bo`yicha etishib chiqayotgan iqtidorli yosh sanatkorlar va yangi ovozlarno online va mp3 orqali tingllab tamosha qiling va sherlar va g`azallardan bahramand bo`ling

CHAPANDOZI SUVORIY (  Xorazm viloyatida  otliq suvoriy deb ham aytiladi)

Салом эй шами махфил матлаи анвор хуш келдинг
Салом эй ишқ элига муниси ғамхор хўш келдинг
Салом эй нозанинлар хайлига сардор хуш келдинг
Маконим қилғали гулшан чаман рухсор хўш галдинг
Бошимға қўй қадам эй сарви гул рафтор хўш келдинг

Булбул тобе нигохи мархаматдин илтижоларға
Қадрдонлиқ тариқи бирла биз қилғон рижоларға
Муҳаббат аҳлини еткурмак истаб муддаоларға
Висолинг муждасидин туҳфа айлаб ошноларға
Тутиб меҳри вафо ойинин изхор хўш келдинг

Сочинг фикри билан диллар паришон ўлғанин англаб
Лабинг ёдида бағрим таҳ батаҳ қон ўлғонин англаб
Саҳарлар жон қуши шавқингда нолон ўлғонин англаб
Йўлингда ою йил кўзлар нигохбон ўлғонин англаб
Соғинган дийдаларга кўрсатиб дийдор хўш келдинг

Фалак токи неча ўз манзарида ишва соз ўлсин
Неча оюу қуёш ўз буржида оламновоз ўлсин
Тароватда надимий даргаҳинг ҳар сарвиноз ўлсин
Ошиб ҳар лаҳза ҳуснинг равнақи умринг дароз ўлсин

Кўнгил қўйдим санга аввал кўришда дил фирибим деб
Кўнгил дардини изхор айладим ҳозиқ табибим деб
Умид этдим висолингнан шифо топгай насибим деб
Нечук ҳижроним ичра ҳолинг эй партав ғарибим деб
Сўраб ҳолимни саҳар ҳолимни эй дийдор хуш келдинг


HUSH PARDA SUVORIY
  (Suvorai Komil)(  Xorazm viloyati  6-suvorasi)

Фалакким яхшилар базмида қадримни баланд этмас
Дами йўқким ёмонлар мажмаида мустаманд этмас
Бу ҳасратдин кўзим ашки йўлин бир лаҳза банд этмас
Мани ман истаган ўз сухбатида аржуманд этмас
Мани истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас

Фиғонким даҳридун ичра рафиқи топмадим огох
Қаён борсам бўлурлар гўливашлар ҳамдаму ҳамрох
Тиларлар баҳра мандин ман тилаб топмам биридин вах
Не баҳра топғаман ондинки мандан истагай баҳра
Ўзи ҳам баҳраманд ўлмас мани ҳам баҳраманд этмас

Кўзи заҳри эса ҳар нечаким мойил момотимға
Лаби шахди эди роғиб ўлимдин ҳам нажотимға
Бу дам восилиймон ул қотили Исо сифотимға
Нетай ҳуру пари базминки қатлим ё ҳаётимға
Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон бу нўш ҳанд этмас

Чиқа олмай кўнгил ҳайрондур усру шому фурқатдин
Тўкар ашкини кўз ҳам интизори субх васлатдин
Иложи бўлмаса ул маҳваши хуршиди талатдин
Керакмас ой ила кун шакликим ҳусни малоҳатдин
Ичим ул чок чок этмас таним бу банд банд этмас

Бугун чобаклар ичра йўқ эди ул шохсуворимким
Бирини қилмади манзур чашми ашкиборимким
Ғубор осо не тонг гар қолмаса сабру қароримким
Керак ўз чобуки қотилвашу Мажнун шиоримким
Бузуқ кўнглимдан ўзга ерда жавлону саманд этмас

Саводи зулфини кўргач юмар Огохий кун деб кўз
Юзиға нозир ўлғоч ҳам тутар қўл бирла кун деб кўз
Кўнгил ҳайратга қолма кўрмас они не учун деб кўз
Ул ой ўтлиғ юзин очса Навоий тегмасин деб кўз
Мухаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас


KAJANG SUVORA
  (kaj ohang suvoriy)( Xorazm viloyati  eng qadimgi suvora) 


Қонга ботсин жисмим ишқ ўтиға сўзон бўлмаса
Кўр бўлсин кўз жамолингга нигохбон бўлмаса
Тандин айрилсин бошим йўлингда қурбон бўлмаса
Барҳам ўлсин жоним ул ғам бирла тўфон бўлмаса
Ҳар бири тўфон ғами ҳам анда бу жон бўлмаса

Йиғламоқдин кўзларимда қатраи нам қолмади
Тоқату сабру қарорим қилди барҳам қолмади
Эй ситамгар ишқ аро мен чекмаган ғам қолмади
Қилмаган афсус ахволимға одам қолмади
Деб на мушкул дардидан бу ҳеч осон бўлмаса

Хотирам ошуфта бас шод бўлмаса шод бўлмасин
Мақсадим шулдир ғамингдан кўнглим озод бўлмасин
Эй биродарлар бировга мунча бедод бўлмасин
Улки аввал ёр васли бирла обод бўлмасин
Ҳажри туммори бу нав ул чашми фаттон бўлмаса

Ўзга бир ҳуру пари пайкар ҳузурин не қилай
Айламак тарк ким даврон сурурин не қилай
Анжуми афлок илан хуршиди нурин не қилай
Ҳосилим васл васл ўлмаса умрим ғурурин не қилай
Тийра кошонам аро ул моҳи тобон бўлмаса

Эй саломат аҳли ўзни мен билан ёр этмангиз
Роҳат этсин деб бали ётга сазовор этмангиз
Заҳмима малҳам тилаб наштарга дучор этмангиз
Дўстлар эмди мани тарғиби гулзор этмангиз
Ул қади туьби юзи гул чашми фаттонбўлмаса

Не хуш айём эрди айлаб сайри гулшан иккимиз
Гоҳ гулистон саҳнига айлаб нишиман иккимиз
Тилга ўргатмак дами ман йўқса кимсан иккимиз
Айролиқ тақдир экан бердик шунга тан иккимиз
Рози бўлма сансиз ичган май қороқон бўлмаса

Шоми ҳижрон даштида шабгир Девоний қилур
Ёр қадди ҳолини такрор Девоний қилур
Бенаволиқ шиквасин тасвир Девоний қилур
Ҳажри туммори бу нав таквир Девоний қилур
Зафарон ҳожат сиёи ранги сомон бўлмаса


        KATTA SUVORIY
  (ona suvoriy)(  Xorazm viloyati  mumtoz)

Кўнгил шод бўлди ағёр улфатидин ижтиоб айлаб
Манго меҳру вафо у раҳм шавқат беҳисоб айлаб
Бузилғон масканимни гулшан этмак иртикоб айлаб
Туноқшом келди кулбам сари ул гулрух шитоб айлаб
Хироми суратидин гул уза ҳўдин гулоб айлаб

Мулукона қўйиб эгри боши узра кулохи зар
Далирона этак санчиб олиб қўлға оғир шашпар
Каманд айлаб сочин торин кўнгил қайди учун яксар
Чекиб мужгони шабравлар каби жон қастиға ҳанжар
Белига зулфи анбар торидин мушкин таноб айлаб

Неча дурларки бўлмиш ҳуққойи ёқут анга маскан
Аларнинг бирига бўлмай баҳо юз ганж ила махзан
Бу янглиғ дур сочиб ҳолимни сўрди бўйла ул пурфан
Ки эй зори балокаш ошиғим мансиз нечукдурсан
Ман ўлдим лол айта олмайин майли жавоб айлаб

Бу ҳолимни кўриб шавқим ночорлиғ эрканин билди
Еридин сакрабон турдию қошимға ёвуқ келди
Иковлон маст ўлоли деб кулиб бўйнимға осилди
Чиқарди шишайи май доғи бир соғар қуйди
Ичиб тутди монго юз нав осо итоб айлаб

Деди эй хокисорим эмди ашкинг тўкмагил кўздин
Қилиб нўш ушбу соғарни арит ғам гардини юздин
Ман илгидан олиб соғар топиб комимни бу сўздин
Ичиб фарёд этиб тушдим аёғига бориб ўздин
Мени йўқ бода ким лутфи они масту хароб айлаб

На ҳушдур Огаҳий ишрат тунида ёр ила бўлмоқ
Қўлидан нўш этиб ҳардам тараб жомини афзунроқ
Билиб сармаст оёқига йиқилмоқ ўйлаким тупроқ
Они ким этгай васл уйқуси ишрат туни мундоқ
Навоийдек ётар то субҳи машҳар тарки хоб айлаб

YAK PARDA SUVORIY
(  Xorazm viloyati  klasika)


Хушо парвонаи шамье рухинг жони ҳазинимдур
Ёритган тийра шомим барқи оҳи оташинимдур
Муборак остонанг тупроғи дурри саминимдур
Ғубори саждаи роҳинг хатинг лавҳи жабинимдур
Сужуди даргаҳинг сармони дунёву динимдур

Жунун даштида расволи-дин ортиб шавкати жоҳим
Шаби ҳижрон бағир қони ла ҳажрингдур тарабгохим
Йироқ сандин даме сансиз эмин эй шўхи дилхохим
Агар азми роҳ этсам шавқи васлинг ҳодийи роҳим
Ва гар ором ҳам дутсам хаёлинг хамнишинимдур

Сочинг зулмоти узра оразинг хуршиди раҳшоним
Каломинг жонфизо лаьлинг майи доруи дармоним
Эрам гулзорига йўқ майлим эй гул юзли жаноним
Ҳавойи равзаи куйинг баҳори гулшани жоним
Ниҳоли қоматинг сарвим узоринг ё саминимдур

Баёзи ишқингни битдигимча мақсудим ўлур ҳосил
Йўлингда тарки жон этдигумча мақсудим ўлур ҳосил
Яқинимдурки санго этдигумча мақсудим ўлур ҳосил
Кўнгул бандин санго кетдигумча мақсудим ўлур ҳосил
Биҳамдуллоҳ манго сандин яна раҳбар яқинимдур

Баҳор айёми гул фаслинда ишқ аҳли тутуб суҳбат
Ҳама ўз ёри бирлан масти жоми бодаи ишрат
Сабо очдуқчи зулфинг қўзғотурда пардаи исмат
Манго юз гўстарир ҳар лаҳза юз минг шоҳиди давлат
Чу мироти рухинг манзури чашми покбинимдур

Бўлиб сойир ҳавас дарёлари узра сузиб заврақ
Жаҳон раноларин васфинда ожиз килким ўлди шақ
Чу партав қон ютиб дер ёри мунис топмай мутлақ
Бари ўлдим Фузулий ғайридан ул дилрабо анжақ
Анисим мунисим ёрим нигорим нозанинимдур


SAVTI SUVORIY
  (kavlama)(Xorazm viloyati ziyofat va to`ylarida ijro etilib kelgan)


Ошиқи дилдодадурман дилбаримни кавлама
Ахгар ўлди ғам ўтида пайкаримни кавлама
Сайр қилдим бахру бар хушку таримни кавлама
Эй сабо ғамзодадурман бистаримни кавлама
Чун шафақ олудаман хокистаримни кавлама

Чархи каж рафтордин беҳад аломатлар келур
Бу сабаб кўздин юза ашки надоматлар келур
Гар юракни қўзғасам ширин ҳикоятлар келур
Ҳар замоне Лайлидин менга китобатлар келур
Санки Мажнун бўлмасанг сардафтаримни кавлама

Ғамдин озода билур озодаларни ҳолини
Йўқса мискин на билур шахзодаларни ҳолини
Хурмадонлар билмадилар соддаларни ҳолини
Хонавайронлар билур афтодаларни ҳолини
Эйки маҳрам бўлмасанг чашмитаримни кавлама

Ишқ савдоси тушиб бошимға ахволим хароб
Жоним айлар тан аро сиймоб янглиғ изтироб
Тана қилма зохидо кўнглимда ғамлар беҳисоб
То кишига дард тегмай бўлмади бағри кабоб
Дилда дардинг бўлмаса дардисаримни кавлама

Гаҳ ўзимни сувга урдим гаҳ ўтга дам бадам
Бўлмади даврон сафоси лахзае бошимга кам
То шариатни тутиб қўйдим тариқатга қадам
Баҳри раҳматга кириб қилдим вужудимни адам
Марифатдин бехабарсан гавҳаримни кавлама

Неча кунлар ҳамдам ўзга вахшию тайр айладим
Билмадим бу йўлда шарь қилдим ваё хайр айладим
Ғам ҳужум этди анинг чун масканим дайр айладим
Ло маконни шаҳрини бир ҳу билан сайр айладим
Жабраили ишқман болу паримни кавлама

Чун қадам қўйдинг бу йўлға бўлма бематлаб вале
Фахри зиллат бўл талашма ғурбати мансаб вале
Фурқатий саргашта бўлсанг йиғлагил ҳар шаб вале
Дурри дарёи маони бўлди чун Машраб вале
Дийда бино бўлмасанг кўп жавҳаримни кавлама

Конструктор сайтов - uCoz Copyright MyCorp © 2024