Xorazm
Пятница, 20.10.2017, 06:01
Kirish


So`rov statistika

Siz yoqtirgan Xorazm yulduzlariga ovoz bering!
Барча жавоблар: 3537


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Приветствую Вас Гость | RSS
01

Go`zal O`zbekistonimni gavharisan Xorazm viloyati sanatining va go`zal navolaring kuragi erga tegmas polvonlaring chilangaru zargarlaring kulol laru shirin shakar qovun tarvuzlar asaldan shirin mevalarni dasturxonimizga tortiq qilayotgan ajoyib dehqonlar elisan  Xorazm viloyati .Ayniqsa mustaqilligimiz sharofati bilan yanada gurkirab yashnayotgan shahar va qishloqlar,ko`tarinki kayfiyatda elim deb yurtim deb halol mehnat qilayotgan mehnatkashu  ijodkorlar yurtisan   Xorazm viloyati. O`zbekiston  deya atalguvchi muqaddas vatanimiz mustaqilligining 20 yilligi bilan barcha barchani chin yuragimdan tabriklayman va Xorazm yulduzlarining Vatan haqida kuylagan ashulalarini mp3 tugmachasini bosib mazza qilib tinglang marhamat


       Олға бос Ўзбекистон

Улуғбек Собиров сўзи ва мусиқаси

 

Халолликдан яралган ош тузингдан айнанин

Тароватли кечалар кундузингдан айнанин

Тантанавор ҳилпираб гўзларимиз яшнатган

Байроғингни ўн икки юлдузидан айнанин

Офтоб тегди  елкангга энди сеники даврон

Қайрилма ҳеч ортинга Олға бос Ўзбекистон

 

Буюк Ибн Синони Берунийни яратдинг    

Улуғбекни нигоҳин юлдузларга қаратдинг

Саводсиз кўр дунёни кўзин очиб илк бора

Алжабрни илмидан оламга нур таратдинг

Аждодларинг руҳлари мададкор сенга ҳар он

Қайрилма ҳеч ортинга Олға бос Ўзбекистон

 

Кечиб кеча кундузи ҳузури ҳаловатдин

Қутқариб эл улусни танаи маломатдин

Бўйсунмайин ғанимга бериб мўғул додини

Сенинг учун жон берди жангда мард Жалоладдин

Жипслигимиз қуролдир ёвга қарши беомон

Қайрилма ҳеч ортинга Олға бос Ўзбекистон

 

Йигирма ёшинг муборак тенги йўқ Жаннатмакон

Фахрим ифтихоримсан жондан азиз жонажон

Улуғбек сен ҳақингда бир хушхабар эштган он

Севинч ёшлари оқар кўзидан маржон маржон

Илғор борар ҳақ йўлдан юртбошим бошлиқ карвон

Қайрилма ҳеч ортинга Олға бос Ўзбекистон


Буюк ватансан

Dilmurod Sultonov musiqasi


 

Буюк бешигингда даҳолар ётган

Беруний яссавий Синолар ётган

Остононгда хоку пойлари қотган

Булбуллар сайраган нурли чамансан

Оламга арзирли нурли оламсан

Ватан саждагоҳим ватан онамсан

Оламга арзирли нурли оламсан

 

Йиғласа болангни ёшларин артдинг

Танига даволар ахтариб чопдинг

Авайлаб асрадинг кўкларга отдинг

Шоирни қўлида турган қаламсан

Оламга арзирли нурли оламсан

Ватан саждагоҳим ватан онамсан

Оламга арзирли нурли оламсан

 

Тупроғинг кўзимга суртмасам бўлмас

Ҳар ниҳолинг қучиб ўпмасам бўлмас

Сен учун жонимни бермасам бўлмас

Сен шерим сен куйим дарди ноламсан

Оламга арзирли нурли оламсан

Ватан саждагоҳим ватан онамсан

Оламга арзирли нурли оламсан


Мен туғилган юрт

Doyiyor Bekturdiev musiqasi


 Фахрим  мен туғилган юрт

Насибам қўшилган юрт

Орзуси ушалган юрт

Ўзбекистоним менинг

 

Сен фахрим ифтихорим

Мангу сўлмас баҳорим

Жондай азиз диёрим

Менинг Ўзбекистоним

 

Онам дейму отамми

Жон жигарим боламми

Оллоҳ эшит ноламни

Асра Ўзбекистонни

 

Азалдан бек аслимиз

Амир Темур наслимиз

Бахтимиз бу асримиз

Озод обод диёрим

 

Буюклар авлодимиз

Навой зурёдимиз

Аждодларда ёдимиз

Рухлари мададкорим

 

Онам дейму отамми

Жон жигарим боламми

Оллоҳ эшит ноламни

Асра Ўзбекистонни


 


 

 

Конструктор сайтов - uCoz Copyright MyCorp © 2017